Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Месси билан суратга тушишни истаган фанатлар уни йиқитиб юборишди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами»нинг «Индепендьенте дель Валле»га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви якунида ғалати воқеа юз берди. Пуэрто-Рикода бўлиб ўтган баҳс Америка жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Финал ҳуштаги чалинишига оз қолганда, майдонга Лионель Месси билан суратга тушмоқчи бўлган ишқибозлар ёпирилиб кирди. Аввалига ҳаммаси тинч эди, аммо кейин вазият назоратдан чиқиб кетди: югуриб чиққан яна икки нафар фанат суперюлдузга қўл теккизишни шунчалик хоҳлашдики, натижада футболчини бехосдан йиқитиб юборишди. «Қоидабузарлар» зудлик билан қўриқчилар томонидан ушланди, бироқ Лео бундан ғазабланмади — у ўрнидан турди ва хотиржам йўлида давом этди.

Душанба куни «Интер Майами» МЛС доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади — рақиб «Орландо Сити» жамоаси бўлади.

Киритилди: 11:23, 27.02.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик