Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Витор Перейра: «1/8 финалда кучсиз жамоалар бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» бош мураббийи Витор Перейра Европа Лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида «Фенербахче»дан қабул қилинган мағлубият (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Фенербахче“ биринчи голни урганида, бизда ишонч бироз йўқолди. Иккинчи бўлим бошидаги пенальтидан сўнг эса ўз даражамизда ўйнай бошладик — тўпни назорат қилдик ва юқори тезликда вазиятлар яратдик. Умид қиламанки, 1/8 финалда бизга кучли рақиб тушади. Бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Биз муносиб тайёргарлик кўришимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак", — дея Перейранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УEФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Ноттингем Форест» дастлабки баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгани сабабли Европа Лигасининг 1/8 финалига йўл олди. У ерда жамоа «Бетис» ёки «Мидтьюлланд»га қарши майдонга тушади. Қуръа ташлаш маросими жума куни, 27 февралда бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:27, 27.02.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик