"Тоттенхэм" Премьер-лига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди ва хавфли зонадан тўрт очкога олдинда. "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "шпорлар"даги мавжуд вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Мен Тудор билан "Ювентус"да бирга ўйнаганман ва унинг услубини биламан. Уни бир нечта ўйинга қараб баҳолаб бўлмайди, лекин очко тўплаш учун унда вақт жуда кам. У кимлар ўйнай олиши ва ўз фалсафасини жамоага қандай сингдиришни кўриб чиқади. Одатда, лигада жон сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, ўз уйингиздаги ўйинлар сиз учун суғурта вазифасини ўтайди. Аммо "Тоттенхэм" охирги йилларда ўз уйида ғалаба қозониш борасида қийинчиликларга дуч келмоқда. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кечар экан", — дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal портали.
1 март куни "Тоттенхэм" сафарда "Фулхэм" меҳмони бўлади.













