Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

«Андижон» клуби бош директори: «Илк турдаёқ шундай ўйин кўрсатиш — катта ишонч бағишлайди»

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Андижон» клубига янги бош директор этиб тайинланган Зиёдбек Машрапов учун ҳам дебют ўйин унутилмас бўлди.

«Сўғдиёна» устидан 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба — янги даврга кучли старт!

Зиёдбек Шуҳратович клуб матбуот хизматига қуйидаги фикрларни билдирди.

Ўйин тўғрисида

«Аввало, барча мухлисларимизни, фан-клубни ушбу ишончли ғалаба билан табриклайман. 4:0 — бу шунчаки ҳисоб эмас, бу жамоамизнинг меҳнати, интизоми ва майдондаги характери самарасидир. Ҳар икки бўлимда ҳам ташаббусни қўлдан бой бермадик. Илк турдаёқ шундай ўйин кўрсатиш — катта ишонч бағишлайди. Мен футболчиларимизга, мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман».

Эътибор ва масъулият хусусида

«Андижон клуби вилоятимиз раҳбарлари томонидан доимо эътибор марказида бўлган жамоа. Янги раҳбар сифатида мен бу масъулиятни чуқур ҳис қиламан. Ҳар бир ғалаба — бу фақат майдонда эмас, клуб ичидаги тўғри тизим, ишонч ва бирдамлик натижаси. Биз мавсум давомида барқарорликни сақлашга ҳаракат қиламиз».

Стадиондаги муҳит ҳақида

«Бобур Арена»даги муҳитни сўз билан таърифлаш қийин. Фан-клуб, мухлисларимиз — ҳақиқий 12-ўйинчи. Уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга қўшимча куч бағишлади. Шундай муҳитда ғалаба қозониш икки карра ёқимли».

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:54, 28.02.2026.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик