Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"МЮ" тарихидаги учинчи натижа: Бруну Фернандеш ассистлар бўйича рекордларни кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш бир мавсумда АПЛда амалга оширилган голли узатмалар сони бўйича клуб тарихида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Португалиялик футболчи Англия чемпионатининг 28-тури доирасида "Кристал Пэлас"га қарши кечган ўйинда (2:1) Беньямин Шешкога голли пас етказиб берди.

Ҳозирда Бруну ҳисобида АПЛ жорий мавсумининг 25 та ўйинида 13 та ассист мавжуд — "МЮ"нинг бирор бир ўйинчиси 2011/12 йилги мавсумдаги Антонио Валенсиядан бери бундай натижага эриша олмаган эди. Премьер-лиганинг битта мавсумида "МЮ" таркибида фақат Нани (2010/11 йилги мавсумда 17 та ассист) ва Дэвид Бекхэм (1999/00 йилги мавсумда 16 та узатма) кўпроқ голли пас беришган.

Бруну АПЛ жорий мавсумининг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчилари — "Манчестер Сити" аъзолари Эрлинг Холанд ва Райан Шерки ҳисобида 7 тадан голли узатма бор.

Киритилди: 22:02, 01.03.2026.
Ўқилди: 920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик