Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Шоу "МЮ"да 27-бор жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу "Кристал Пэлас"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олди.

АПЛнинг 28-туридан ўрин олган баҳсда 2:1 ҳисобида "қизил иблислар" ғалаба қозонди.

22-дақиқада "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Даниэль Муньос тўп учун курашда Шоунинг тўпиқ қисмини босиб олди. 24-дақиқада Люк захирага олинди — унинг ўрнига "МЮ" таркибида Нуссаир Мазрауи майдонга тушди.

Бугунги ўйиндаги жароҳат Шоу учун "МЮ"даги фаолияти давомидаги 27-си бўлди. Шунингдек, 30 ёшли ҳимоячи икки марта касаллик сабабли сафдан чиққан, жумладан, 2022 йилда коронавирусни бошдан ўтказган эди.

Киритилди: 22:16, 01.03.2026.
Ўқилди: 1163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик