Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Арсенал" бурчак зарбаларидан гол уриш бўйича АПЛ рекордини янгилашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" АПЛ жорий мавсумида яна бурчак тўпидан гол урди — бу сафар АПЛнинг 28-турида "Челси" дарвозасига.

Микель Артета шогирдлари Лондон дербисида 21-дақиқада ҳисобни очишди. Букайо Сака бурчакдан тўпни узоқ устун томон етказиб берди, у ерда Габриэль Магальяэс боши билан тўпни шериги Вильям Салибага ташлаб берди. Француз ҳимоячиси тўпни дарвоза тўрига йўллади, тўп Мамаду Саррга тегиб, чизиқни кесиб ўтди. Гол Салиба ҳисобига ёзилди.

66-дақиқада эса Деклан Райснинг бурчакдан узатган тўпи ва дарвозабон Роберт Санчеснинг хатосидан сўнг, Юрриен Тимбер тўпни дарвозага киритди.

Бу "тўпчилар"нинг Англия чемпионати жорий мавсумида бурчак тўпларидан урган 15 ва 16-голлари бўлди. Шу тариқа, "Арсенал" лига рекордини такрорлади. Бунгача бир мавсумда бурчак тўпларидан 16 та голни "Олдхэм" (1992/93 йилги мавсум), "Вест Бромвич" (2016/17) ва "Арсенал"нинг ўзи (2023/24) киритган эди.

Киритилди: 23:31, 01.03.2026.
Ўқилди: 984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик