Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

37 ёшли Алексис Санчес Севилья дербиси тарихига кирди

Баҳо:
+ | -

Севилья дербиси дуранг билан якунланди — Испания чемпионатининг 26-тури доирасида «Бетис» ва «Севилья» жамоалари бир-бирларининг дарвозаларига иккитадан тўп киритишди. «Севилья» таркибида биринчи голни Алексис Санчес урди ва шу тариқа чилилик фахрий Севилья дербисининг янги рекордини ўрнатди.

Гап шундаки, у 37 ёшу 72 кунлигида ушбу принципиал тўқнашувда гол урган тарихдаги энг ёши катта футболчига айланди. Бунгача мазкур натижа афсонавий Хоакин Санчесга тегишли эди — у 2018 йилда 37 ёшу 43 кунлигида гол муаллифи бўлганди.

Испания чемпионатининг кейинги турида «Севилья» жамоаси «Райо Вальекано»га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс келаси якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:49, 02.03.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик