Кириш Регистрация
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия 1-0 Осасуна
01/03 21:30 Арсенал 2-1 Челси
01/03 22:00 Торино 2-0 Лацио
01/03 22:30 Бетис 2-2 Севилья
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья
03/03 00:45 Удинезе - Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

«Prague Masters». Абдусатторов кеча Гукешни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague Chess Festival» турнири давом этмоқда. Мусобақанинг «Masters» гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев кеча 5-тур ўйинларини ўтказишди.

Абдусатторов ушбу турда амалдаги шахмат тожи соҳиби Гукеш Домараджуга қарши оқ доналарда ўйнади. Баҳснинг дебют қисмида ҳиндистонлик спортчи устунликка эришди. 40 та юриш учун ажратилган 90 дақиқа якунига яқинлашган сари ҳамюртимиз яна бир нечта хатоларга йўл қўйди ва Гукешнинг устунлиги ошиб борди. Аммо Домараджу цейтнотга тушиб қолгани учун ғалабага олиб борувчи юришларни топа олмади. Аксинча, Нодирбек кучли юришларни топди ва вазиятни ўнглади. Вақт қўшиладиган 40-юришга келиб ўзбек шахматчиси устунликни қўлга олди. Абдусатторов 46-юришда g4 пиёда юришини топа олганида осон ғалабани қўлга киритиши мумкин эди. Аммо ҳамюртимиз бу юришни топа олмади ва вазият тенглашиб қолди. Нодирбек бир пиёда устунлигига эга бўлганига қарамай, назарий жиҳатдан вазият дуранг эди. Ватандошимиз ғалаба учун ҳаракатни давом эттирди ва 67-юришда Гукеш ўнг тўғри қарорни топа олмади ва хатога йўл қўйди. Абдусатторов бундан ўта усталик билан фойдаланди — яна иккита юришдан кейин рақиб таслим бўлди.

Нодирбек Абдусатторов ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 3,5 тага етказди ва мусобақада 2-ўринни эгаллаб турибди. Нидерландиялик Йорден ван Форест 4 очко билан пешқадамликни қўлга олган.

Нодирбек Ёқуббоев эса мусобақани яхши бошлаганди — 1 ғалаба ва 2 дуранг. Аммо у кейинги 2 та баҳсда ютқазиб қўйди — Йорден ван Форест ва Давид Навара (Чехия)га. Натижада Ёқуббоев 2 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:27, 02.03.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.