«Арсенал» «Манчестер Юнайтед»дан учралган мағлубиятдан (2:3) сўнг кетма-кет 9 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти — 7 та ғалаба ва 2 та дуранг.
«Канонирлар» кеча ўз майдонида АПЛнинг 28-тури доирасида кечган дербида «Челси» устидан ғалаба қозонди (2:1).
Жамоанинг сўнгги мағлубияти 25 январь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда (2:3) қайд этилган эди. Ўшандан бери Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Лига кубоги доирасида «Арсенал» еттита ғалабага эришди ва икки марта дуранг ўйнади.

4 март куни АПЛ пешқадами сафарда «Брайтон» жамоаси меҳмони бўлади.













