Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 0-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 0-0 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад

Арбелоа «Хетафе»дан учралган мағлубиятга ким сабабчи эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби устози Альваро Арбелоа Испания чемпионати 26-тури доирасида «Хетафе»га қарши кечган муваффақиятсиз ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Ушбу баҳсда «қироллик клуби» 0:1 ҳисобида кичик мағлубиятга учради.

«Натижа учун масъулият бош мураббийнинг зиммасида. Мен танқидларга тайёрман. Шогирдларимни айбламоқчи эмасман, улар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Менимча, биз камида битта голга лойиқ эдик», — дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради «Marca» газетаси.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Мадрид суперклуби пешқадам «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолмоқда. Ла Лиганинг навбатдаги турида «қаймоқранглилар» сафарда «Сельта» билан куч синашадилар. Учрашув 6 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:52, 03.03.2026.
Ўқилди: 4400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик