Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

«Астон Вилла» Николас Жексонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби «Челси»га тегишли бўлган ва айни дамда ижара асосида «Бавария»да тўп сураётган сенегаллик ҳужумчи Николас Жексонга қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен клуби Жексонни жамоада қолдирмасликка қарор қилди ва ижара муддатини узайтирмайди, деб хабар бермоқда инсайдер Экрем Конур ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Мавсум якунлангач, Жексон «Челси»га қайтади, бироқ Лондон клуби мураббийлар штаби уни ўз режаларига киритмаган. Шу сабабли у яна ўзига янги жамоа излашига тўғри келади. Бундай вазиятда «Астон Вилла» ҳужумчига шартнома таклиф қилишга ва трансфер масаласини муҳокама қилиш учун лондонликлар билан музокаралар столига ўтиришга тайёр.

Николас Жексон 2023 йилда «Вильярреал»дан 37 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди, аммо асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллашни уддалай олмади. Клубдаги фаолияти давомида у 81 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» маълумотларига кўра, Жексоннинг ҳозирги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:43, 03.03.2026.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик