Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Арне Слот «Вулверхэмптон»га қарши сенсацион мағлубиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигасининг 29-турида бўлиб ўтган «Вулверхэмптон»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ёмон натижа. Биринчи бўлимда керакли даражада ўйнай олмадик, иккинчи бўлимда эса фаоллигимизни оширдик. Имкониятлар яратдик, аммо рақиб илк бор жарима майдонимизга кирган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Тез жавоб қайтардик ва бир неча бор ғалабани илиб кетишга яқин келдик. Бироқ якунда рикошет орқали, деярли аниқ голли вазиятсиз мағлуб бўлдик. Айниқса, гол уриш учун қанчалик меҳнат қилишимиз кераклигини инобатга олсак, бу жуда аламли. Асосан стандарт вазиятлардан гол урамиз, бошқа имкониятларни амалга оширишда муаммолар бор, — деди Слот NBC Sports нашрига берган интервьюсида.

Ушбу ўйиндан сўнг «Ливерпуль» 48 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. «Вулверхэмптон» эса 16 очко билан 20-ўрин — сўнгги поғонада қолмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:38, 04.03.2026.
Ўқилди: 308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.