«Манчестер Юнайтед» «Ньюкасл» ярим ҳимоячилари Сандро Тонали ва Бруно Гимараэсни ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлик қилмоқда.
Агар «қарғалар» келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, ҳар икки футболчи келаётган ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Topskills Sports UK маълумотларига кўра, «қизил иблислар» 25 ёшли италиялик ва 28 ёшли бразилиялик футболчилар бўйича аллақачон сўров юборган. «МЮ» вакиллари эҳтимолий трансферлар шартларини билишни исташган, бироқ «Ньюкасл» ҳозирча жавоб бергани йўқ.
Машҳур Transfermarkt портали экспертлари Сандро Тонали ва Бруно Гимараэснинг қийматини бир хил — 75 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳар икки ўйинчининг шартномаси 2028 йилгача амал қилади.













