Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Диего Симеоне «Барселона»нинг икки футболчисини алоҳида эътироф этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувидан сўнг «Барселона»нинг икки футболчисини мақтади.

Каталонияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, бироқ февраль ойидаги биринчи баҳсда 4:0 ҳисобида зафар қучган «матрасчилар» финалга йўл олишди. «Камп Ноу»даги беллашув якунида журналистлар билан суҳбатлашган Симеоне Рафинья ва Педрининг ўйинига қойил қолганини билдирди.

«Рафиньяга ҳаққоний баҳо бериш керак — у фантастик ўйинчи. У ва Педри — шунчаки ақл бовар қилмас футболчилар», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.

Бугун «Реал Сосьедад» ва Бильбаонинг «Атлетик» жамоалари Испания Кубоги финалининг иккинчи йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Киритилди: 11:49, 04.03.2026.
Ўқилди: 1478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик