"Сантос" ҳужумчиси Неймар жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан ватандоши Родригони қўллаб-қувватлади.
Тиббий кўрик Мадриднинг "Реал" клуби футболчисида тиззанинг хочсимон бойламлари узилганини аниқлади. 25 ёшли ўйинчининг ўзи мавсумнинг қолган қисмини ва бўлажак жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишини тасдиқлади.
"Бугун мен учун энг маҳзун кунлардан бири. Бу ҳақда эшитганимда, кўз олдимда ушбу жароҳат билан боғлиқ барча азоблар, изтироблар ва қўрқувлар худди фильмдек ўтди. Менинг "ўнлигим", менинг болам, менинг ворисим (сени шундай деб атайман), сендан фақат бир нарсани сўрайман: ўзингни барча севган инсонларинг билан қуршаб ол.
Укам, сенга куч тилайман. Ишончим комил, сен янада кучли бўлиб қайтасан. Сен мени қўллаб-қувватлаган эдинг, мен ҳам ёнингда бўламан", – деб ёзди Неймар ижтимоий тармоқларда Родригога қарата.
"Қаймоқранглилар" ҳужумчиси жорий мавсумда 27 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган эди.













