Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 0-0 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

«Шальке» Эдин Жеко билан шартномани узайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бундеслигага қайтишга ҳаракат қилаётган Германиянинг «Шальке» клуби ҳужумчи Эдин Жекога янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда «Sport Bild» нашри хабар бермоқда.

Ўтган қишда Германияга қайтганидан сўнг, 39 ёшли футболчи олти ойлик шартнома имзолаган эди. У иккинчи Бундеслиганинг 6 та ўйинида 4 та гол уришга ва 3 та голли узатмани амалга оширишга улгурди. Ҳозирда унинг жамоаси энг яқин таъқибчисидан 1 очко олдинда бўлган ҳолда, биринчи ўринда бормоқда.

«Шальке» босниялик футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр, бироқ ҳозирча футболчи фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслик борасида бир қарорга келгани йўқ.

Маълумот учун, Жеко фаолияти давомида «Вольфсбург», «Манчестер Сити», «Рома», «Интер» ва бошқа бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида эса 146 та ўйинда иштирок этиб, 72 та гол урган.

Киритилди: 17:26, 04.03.2026.
Ўқилди: 202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.