"Реал" вингери Родриго бир неча йил давомида олдинги хочсимон боғламининг қисман узилиши билан ўйнаб келган.
Кеча 25 ёшли бразилиялик футболчида тиззанинг олдинги хочсимон боғлами ва латерал менискининг узилиши ташхиси қўйилди. Родриго 10 ойга сафдан чиқди ва ЖЧ-2026 турнирини ўтказиб юборади.
The Athletic нашрининг маълумотларига кўра, 2023 йилда Бразилия терма жамоасидаги ўйинлардан сўнг Родригода ўнг тизза олдинги хочсимон боғламининг қисман узилиши аниқланган эди.
Текширувлардан сўнг операция ўтказмасликка қарор қилинган. Шифокорлар Родригонинг ҳолатида консерватив даволаниш кўпроқ мос келади деб ҳисоблашган. Олдинги хочсимон боғламнинг қисман узилиши ҳар доим ҳам жарроҳлик амалиётини талаб қилмайди, гарчи бундан бош тортиш янада жиддийроқ жароҳат олиш хавфини келтириб чиқарса-да.
The Athletic нашрининг қайд этишича, Родригонинг консерватив даволаниш жараёни тўғри олиб борилган. Футболчининг вакили Фернандо Торрес ҳам шу фикрда: "Унинг соғлиғи билан боғлиқ барча муаммолар доимо энг мақбул йўллар билан ҳал қилинган".













