Кириш Регистрация

"Милан" ўз юлдузи учун янги шартнома тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

"Милан" Рафаэл Леау билан шартномани узайтиришни истамоқда.

Португалиялик вингернинг "россонерилар" билан амалдаги келишуви 2028 йилгача мўлжалланган. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, клуб шартнома муддатини 2030 йилгача узайтириш ниятида. "Милан" аллақачон футболчининг оила аъзолари, агентлари ва ҳуқуқшунослари билан боғланган. Яқин вақт ичида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ҳозирда Леау мавсумига тахминан 5,5 млн евро маош олмоқда. Янги келишув имзоланган тақдирда, футболчининг иш ҳақи катта эҳтимол билан оширилади.

А Серия жорий мавсумида Рафаэл 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:53, 05.03.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик