Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Гласнер «Тоттенхэм» устидан ғалаба қозониш йўлини биладими?

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Тоттенхэм»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Учрашув 5 март куни бўлиб ўтади.

Якшанба куни «Олд Траффорд»да учралган мағлубиятни ёдга олар экан, Гласнер шундай деди:

«Биз ўша ўйиндан кўплаб ижобий жиҳатларни олдик. Аммо, бошқа томондан, нималарни яхшилашимиз мумкин ва кераклигини ҳам кўриб олдик.

Менимча, биз ўйинни ажойиб бошлаган эдик: тўп назорати, тезкор узатмалар, вазиятлар яратиш ва рақиб майдонида ўйнаш. «Тоттенхэм» стадионида ҳам бизга айнан шу нарса керак бўлади».

Шунингдек, Гласнер «шпорлар»нинг 10 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясидан ҳайратда эканини яширмади.

«Менимча, бу жуда ғалати, чунки улар Чемпионлар лигасининг кучли саккизталигида эдилар», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

«Биламан, уларда жароҳатлар кўп бўлди. Янги мураббий келди (Игорь Тудор), «Арсенал»га қарши 3-5-2, «Фулхэм»га қарши 4-4-2 схемасида ўйнашди. Уларнинг ёндашуви ва қандай ўйнашини аниқ билмайман, лекин жамоа катта босим остида экани аниқ».

Айни дамда «Кристал Пэлас» 35 очко билан 14-ўринда бормоқда, «Тоттенхэм» эса улардан икки поғона пастда — 29 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:05, 05.03.2026.
Ўқилди: 201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.