Кириш Регистрация

Хау: «Ньюкасл» ҳар қандай рақиб билан рақобатлаша олишини исботлади»

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау унинг жамоаси ҳар қандай рақибга қарши кураша олиши ва очко олишига қодир эканини маълум қилди.

Кеча АПЛнинг 29-тури доирасида «қарғалар» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

«Ньюкасл» ҳар қандай жамоа билан рақобатлаша олишини исботлади», — дея Хаунинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.

Шу тариқа, «Ньюкасл» манкунианликларнинг АПЛдаги 11 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини тўхтатди. «Қарғалар» очколари сонини 39 тага етказиб, турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб туришибди.

«МЮ» эса 51 очко билан «Астон Вилла» билан бирга учинчи ва тўртинчи ўринларни бўлишиб турибди. Кейинги турда «Ньюкасл»га «Челси» рақиблик қилади. Учрашув 14 март куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:07, 05.03.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик