Кириш Регистрация

«Милан» франциялик ярим ҳимоячи учун камида 30 миллион евро сўрайди

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасида «Милан» ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана жамоани тарк этиши мумкин. Шу билан бирга, 27 ёшли франциялик футболчининг трансфери арзонга тушмайди — «россонерилар» унинг учун камида 30 миллион евро талаб қилади. Бу ҳақда журналист Даниэле Лонго хабар бермоқда.

Фофананинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Юссуф «россонерилар» сафида жами 77 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига иккита гол ва 12 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Ҳозирда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Массимилиано Аллегри шогирдлари қўшниси «Интер»дан ўн очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 13:15, 05.03.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик