Кириш Регистрация

АПЛнинг энг тезкор ўйинчиси Ла Лига грандлари нишонида

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен Испания чемпионати топ-клубларининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Transfernewslive саҳифаларида хабар берилишича, Каталониянинг «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Ван де Веннинг ўзи эса «шпорлар» билан янги меҳнат шартномасини имзолашдан бош тортди. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. 24 ёшли нидерландиялик футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи 26 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:28, 05.03.2026.
Ўқилди: 1873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик