Кириш Регистрация

Лиам Росеньор: «Гарначо шунчаки ажойиб ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Лиам Росеньор жамоа ҳужумчиси Алехандро Гарначонинг «Астон Вилла»га қарши ўйиндаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

«Гарначо ажойиб ўйин кўрсатди. Мен у билан кўп гаплашдим ва «Вилла»га қарши яхши ўйнашини билардим, чунки у машғулотларда жуда қаттиқ меҳнат қилмоқда», — дея Росеньорнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган ушбу учрашув «Челси»нинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Гарначо майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голли узатмани амалга оширди.

21 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва тўртта ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:40, 05.03.2026.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик