Кириш Регистрация

Арбелоа Браим Диаснинг кам ўйин амалиёти олаётганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» устози Альваро Арбелоа ҳужумкор ярим ҳимоячи Браим Диас нима учун кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳеч қандай фавқулодда воқеа содир бўлгани йўқ. Катта эҳтимол билан, Браим ўзи лойиқ бўлганидан кўра камроқ ўйнаяпти. Бунинг учун масъулият менинг бўйнимда. У машғулотларда ўзини ажойиб кўрсатмоқда. Унинг сифатлари ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат йўқ. У кўп йиллардан бери «Реал» ва терма жамоада ўз маҳоратини намойиш этиб келмоқда. Мен уни ҳозиргидан кўра анча яхшироқ ишлата олишимга ишонаман. Бу менинг вазифам», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

2025/2026 йилги мавсумда Браим Диас «Реал» сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва шерикларига бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:24, 05.03.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик