«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания Ла Лигаси доирасидаги «Сельта»га қарши бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бу жуда мураккаб сафар бўлади. Биз ажойиб жамоа ва ўз ишини маҳорат билан бажараётган мураббийга қарши ўйнаймиз. «Сельта» — жуда тартибли ва ўз кучига қатъий ишонч билан ҳаракат қиладиган жамоа. Билишимча, улар кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонишди. Улар ҳақиқатан ҳам чиройли футбол намойиш этишмоқда.
«Реал» келганида «Балаидос» стадионида доимо ажойиб атмосфера ҳукмрон бўлади. Шундай экан, бизни навбатдаги қийин ва юқори даражадаги масъулият талаб этадиган баҳс кутмоқда», — деди Арбелоа журналистларга.
«Сельта» — «Реал» учрашуви 6 март куни Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да (шанбага ўтар кечаси) бошланади.













