Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Тоттенхэм»да тарихий инқироз: Клуб 50 йилдан бери бундай ёмон натижа қайд этмаган эди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Англия чемпионати 29-турининг сўнгги ўйинини муваффақиятсиз ўтказди. «Шпорлар» баҳс давомида ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсалар-да, тез орада майдонда бир киши кам бўлиб қолишди, кетидан эса биринчи бўлим якунида ўз дарвозаларидан бир йўла учта тўп олиб чиқишди.

Бу Англия чемпионати доирасида «Тоттенхэм» ғалаба қозона олмаётган кетма-кет ўн биринчи ўйин бўлди.

Клубда бу қадар омадсиз серия ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери кузатилмаган эди. Охирги марта «Тоттенхэм» 1975 йилнинг август-октябрь ойлари оралиғида чемпионатда қаторасига 11 ўйинда ғалаба қозона олмаган.

Англия чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувда «Тоттенхэм» «Ливерпуль»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:58, 06.03.2026.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик