Кириш Регистрация

Лапорта Левандовскининг келажаги борасидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Роберт Левандовскининг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Польяк футболчисининг амалдаги меҳнат шартномаси июль ойи бошида ўз ниҳоясига етади. Миш-мишлар 37 ёшли футболчини аллақачон бошқа клублар билан боғламоқда, бироқ у "кўк-анорранглилар" сафидаги фаолиятини давом эттириши ҳам мумкин.

"Левандовскининг келажаги? Мен унинг "Барселона"да қолишини истардим", — дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Испания оммавий ахборот воситалари.

Юлдузли ҳужумчи 2022 йилдан буён Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда фахрий футболчи Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 08:55, 06.03.2026.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик