«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истаётганини маълум қилди. Айнан шу мақсад аргентиналик футболчининг асосий орзуси ҳисобланади.
«Жаҳон чемпионатидаги ғалаба — футболда эришиш мумкин бўлган энг муҳим ютуқ. Аммо менда яна бир орзу бор. Бу — Чемпионлар лигасидаги ғалаба. Мен ҳеч қачон «Интер» тарихидаги учинчи тўпурарга айланаман деб ўйламагандим. Лекин астойдил меҳнат қилинса, ҳамма нарсага эришиш мумкин экан. Сардорлик боғичида майдонга тушаётганимдан фахрланаман», — дея Лаутаронинг сўзларини келтиради TuttoMercatoWeb.
Лаутаронинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













