Кириш Регистрация

«Реал» скаутлари Тоналини кузатишмоқда, аммо...

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Мадриднинг «Реал» клуби эътиборига тушди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «қироллик клуби» скаутлари италиялик футболчининг ўйини билан яқиндан танишиш учун «ҳаккалар»нинг сўнгги учрашувларида иштирок этишган. Шунга қарамай, манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлар сифатида маҳаллий грандлар — «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» қолмоқда. Потенциал харидорлар учун асосий муаммо футболчининг юқори нархи бўлиши мумкин — унинг трансфери 100 миллион евродан кўпроққа баҳоланмоқда.

Transfermarkt портали Сандро Тоналининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳолаган. Ярим ҳимоячининг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 11:18, 06.03.2026.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик