Кириш Регистрация

Магуайрни АПЛдан четлатишни сўрашмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, англиялик ҳимоячи Харри Магуайр 2020 йилда Грецияда оилавий ҳордиқ чиқариш вақтида содир этган жанжали учун енгил жазо билан қутулиб қолди. Суд уни рамзий равишда 15 ойлик шартли қамоқ жазосига маҳкум этди.

Бироқ, бу қарор жабрланувчи томонни мутлақо қониқтирмади. Уларнинг адвокати Иоаннис Парадиссиснинг таъкидлашича, Магуайр судда ўз айбини тан олмаган ва пушаймон бўлмаган. Бундан ташқари, у жабрланган полициячилардан узр сўрашга ҳамда ижтимоий муносабатлар даражасида инцидентни юмшатишга уриниб ҳам кўрмаган.

Адвокат АПЛ раҳбариятини вазиятга аралашишга ва ҳукумат вакилларига қўл кўтарган ҳамда давлат ҳокимияти органлари обрўсига путур етказган футболчига Премьер-лигада тўп суришни тақиқлашга чақирди.

Киритилди: 13:21, 06.03.2026.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик