Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Фил Фоден билан шартномани узайтирмоқчи: Музокаралар осон кечмайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» раҳбарияти жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден билан меҳнат шартномасини узайтириш истагида. Бу ҳақда «The Athletic» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «шаҳарликлар» ўз тарбияланувчисини таркибда сақлаб қолишни хоҳлашади. Бироқ 25 ёшли ярим ҳимоячининг ўйинида барқарорлик йўқлигини инобатга олсак, музокаралар осон кечиши даргумон экани қайд этилган.

Жорий мавсумда Фоден барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 38 та ўйинда иштирок этди. У ўз ҳисобига ўнта гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйган.

Фоденнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. «Transfermarkt» экспертлари футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқдалар.

Киритилди: 13:23, 07.03.2026.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик