Кириш Регистрация

«Интер», «Ювентус» ва «Рома» «Тоттенхэм» дарвозабони учун курашади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби дарвозабони Гульельмо Викарио Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Рома», «Интер» ва «Ювентус» клублари 29 ёшли голкипернинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришмоқда. Таъкидланишича, туринликлар илк алоқаларни бошлаб юборишган ва трансфер учун 20-25 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини билдиришган. Бироқ ҳозирги вақтда ушбу пойгада «Интер» пешқадамлик қилмоқда. «Рома»га келсак, клуб вазият ривожини кузатишда давом этмоқда.

Жорий мавсумда Викарио барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 57 та тўп олиб чиқди ва 13 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Италиялик посбоннинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:39, 08.03.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик