Кириш Регистрация

«Ювентус» ҳимоячиси АПЛ грандлари эътиборига тушди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» марказий ҳимоячиси Пьер Калюлю Англия Премьер-лигасининг икки гранди назарига тушди.

25 ёшли футболчини «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» кузатиб бормоқда, деб хабар беради журналист Экрем Конур. Ҳар икки клуб франциялик футболчининг қобилиятини юқори баҳоламоқда ва келаётган ёзда уни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Ювентус» Пьер Калюлюни жорий мавсум бошланишидан олдин «Милан»дан 14 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Футболчининг «кекса синьора» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Машҳур Transfermarkt портали мутахассислари марказий ҳимоячининг қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:05, 08.03.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик