Кириш Регистрация

Франческо Тотти "Рома"га қайтмоқда: Музокаралар якуний босқичда

Баҳо:
+ | -

«Рома»нинг афсонавий ярим ҳимоячиси Франческо Тотти клубга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, 49 ёшли Тотти билан музокаралар якуний босқичда. Айни дамда томонлар сўнгги деталларни келишиб олишмоқда. Барча собиқ футболчининг «Рома»га қайтишига ишончи комил. Бироқ афсонавий ўйинчи клубда айнан қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча номаълум.

Тотти — «Рома» тарбияланувчиси ҳисобланади. У футболчилик фаолиятининг барча қисмини айнан Рим жамоасида ўтказган. Унинг ҳисобида барча турнирларда 785 та ўйин, 307 та гол ва 205 та голли узатма мавжуд.

Италия А Сериясининг 28 туридан сўнг «Рома» 51 очко билан турнир жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:15, 10.03.2026.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик