Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Суперлига, 4-тур. «Насаф» — «Сурхон» Самарқандда, «Сўғдиёна» — «Пахтакор» Тошкентда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-тури доирасидаги «Насаф» — «Сурхон» учрашуви Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумки, «Насаф» жамоаси уй учрашувларини Ғузордаги Марказий стадионда ўтказиб келаётган эди. Бироқ, ҳозирда Ғузор шаҳридаги Марказий стадион Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун талаб даражасига жавоб бермайди. Шу боис «Насаф» клуби Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган учрашувини «Динамо» стадионида ўтказиш бўйича шартнома имзолаб, Лигани хабардор қилди. Учрашув тақвимга мувофиқ 20 март куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби «Пахтакор»га қарши 4-тур учрашувини Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказиш бўйича Лигага расмий мурожаат йўллади. Маълумот учун, «Сўғдиёна» жамоаси уй ўйинларини Зоминдаги стадионда ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ, айни пайтда стадионда Суперлига талабларига мос ҳолатга келтириш мақсадида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли «Сўғдиёна» — «Пахтакор» учрашуви, аввал белгиланганидек, 20 март куни ўтказилади. Бунда «Сўғдиёна» жамоаси расман мезбон мақомида майдонга тушади.

Шунингдек, жамоаларнинг иккинчи даврадаги ўзаро учрашуви ҳам тақвимга кўра «Пахтакор» стадионида ўтказилади ва унда «Пахтакор» мезбон сифатида иштирок этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:40, 10.03.2026.
Ўқилди: 1334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик