Кириш Регистрация

Лапорта Месси ва Ямал ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «кўк-анорранглилар»нинг қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ва ўз вақтида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган «Интер Майами» юлдузи Лионель Месси ўртасида танлов қилди.

«Ламин ҳозирда даҳо ва асосий жамоа учун ўрнак (эталон) ҳисобланади. Месси эса — барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси. У "Барса" учун борлиғини берган, "Барса" ҳам унга ҳамма нарсани тақдим этган», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради COPE нашри.

Жорий мавсумда 18 ёшли Ямаль барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 19 та гол ва 15 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Маълумот учун, Лионель Месси 2005 йилдан 2021 йилга қадар «Барселона»да тўп сурган. У клуб сафида жами 672 та гол урган ва 303 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 23:26, 10.03.2026.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик