Кириш Регистрация

Каррагер «Галатасарой»ни кучли жамоа деб ҳисобламаяпти

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Чемпионлар лигаси доирасида Туркиянинг «Галатасарой» жамоасига қарши кечадиган жавоб учрашувида «Ливерпуль» вазиятни ўнглай олиши ҳақида фикр билдирди. Мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки баҳсда Окан Бурук шогирдлари ғалаба қозонишган эди (0:1).

«Мен «Галатасарой»ни кучли жамоа деб ҳисобламайман. «Ливерпуль» барибир уларни мағлуб этиши ва кейинги босқичга чиқиши керак. Бунинг эҳтимоли 98 фоизни ташкил этади, ваҳоланки бир неча ҳафта олдин бу кўрсаткич 99 фоиз эди. Шунга қарамай, бу мураббий ва жамоа учун огоҳлантириш сигналидир. Биз кўрган ўйин ўтган йилнинг сентябрь ойида «Галатасарой»га қарши кечган баҳсни (0:1) эслатиб юборди. Бу жамоани («Галатасарой»ни) ҳозирда «Бавария» ҳақида гапиргандек таърифлаб бўлмайди», — дея Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтиради CBS Sports.

«Ливерпуль» ва «Галатасарой» ўртасидаги жавоб ўйини 18 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:54, 11.03.2026.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик