Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Араухо: «Бу сафар биз «Атлетико» билан ўйиндаги хатолардан хулоса чиқардик»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Ньюкасл»га қарши кечган дастлабки ўйиндаги (1:1) жамоа иштирокини баҳолади.

«Кўк-анорранглилар» 86-дақиқада гол ўтказиб юборишди, бироқ 96-дақиқада Ламин Ямалнинг пенальтидан киритган голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.

«Биз кутганимиздек ўйин кўрсата олмадик, аммо шуни таъкидлаш жоизки, Испания кубоги доирасида «Атлетико»га қарши дастлабки баҳсдаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик. Менимча, бугун биз оқилона ҳаракат қилдик. Чемпионлар лигасида ўйинларга тўғри ёндашиш жуда муҳим — бу сафар биз бунинг уддасидан чиқдик», — дея The Touchline нашри Араухонинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Чорак финал йўлланмаси тақдири 18 март куни «Камп Ноу» стадионида ҳал бўлади.

Киритилди: 13:05, 11.03.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик