Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Бир кун келиб буларнинг барчаси тугайди": Гвардиола фаолиятини якунлаганидан сўнг нималарни соғинишини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини якунлаганидан сўнг "Реал"га қарши ўйинлар каби баҳсларни соғиниш-соғинмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Албатта, мен бундай ўйинларни соғинаман. Бу ерга келиш менга ёқади. Мадридлик инсонлар буни кутишмаган бўлса-да, мен "Реал"га нисбатан чексиз ҳурмат ҳис қиламан. Улар жаҳон футболи учун жуда кўп яхши ишларни амалга оширишган.

Ҳа, мен соғинаман, лекин ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ — "Камп Ноу"га боришни, "Бавария"га қарши ўйинларни соғинаман. Тўхтаб, истеъфога чиққанимда, шубҳасиз, мана шу лаҳзаларни соғинаман. Бу ўзгача оқшомларни соғиниб қоламан.

Шунингдек, мен "Селхерст Парк"ни ҳам соғинаман, у менга ёқади. Премьер-лига, бу стадионлар... Менга "Фулхэм", "Кристал Пэлас", "Гудисон Парк" стадионлари ёқади... Бу стадионлар — мен АПЛни, Англияни, учинчи дивизион жамоаларига қарши кубок баҳсларини яхши кўришимнинг сабабларидан биридир. Бу менга жуда ёқади. Аммо бир кун келиб буларнинг барчаси тугайди, шундай эмасми?" — деди Гвардиола TNT Sports нашрига.

Киритилди: 22:48, 11.03.2026.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик