Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Клопп олдида гранд терма жамоани бошқариш имконияти пайдо бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Матбуот Юрген Клоппнинг мураббийлик фаолиятига қайтиши ҳақида мунтазам равишда ёзмоқда. Bild нашрининг хабар беришича, яқинлашиб келаётган ёзда германиялик топ-мутахассис Германия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Ҳозирда Бундестим билан Юлиан Нагельсманн ишламоқда. Агар жамоа жаҳон чемпионатида ўзини ёмон кўрсатса, ушбу мутахассис ўз лавозимини тарк этиши кундек равшан.

2014 йилда Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлган эди. Шундан сўнг, 2018 ва 2022 йилги мундиалларда Бундестим ҳатто гуруҳдан чиқишнинг уддасидан чиқа олмади. Табиийки, немислар бўлажак ёздаги турнирда яхши иштирок этишни исташмоқда. Шу боис, Нагельсманн олдига қўйилган талаблар анча жиддий.

2025 йилнинг бошидан буён Клопп "Ред Булл" футбол тизимида фаолият юритмоқда. Сўнгги ҳафталар ва ойлар давомида мутахассиснинг номи мунтазам равишда Мадриднинг "Реал" клуби билан ҳам боғланмоқда.

Киритилди: 22:53, 11.03.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.