Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Душан Влахович оғир жароҳатдан сўнг сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, "Ювентус"нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влахович оғир жароҳатдан сўнг тўлиқ тикланди. Серб ушбу жароҳатни ўтган йилнинг ноябрь ойида олган эди. Чоршанба куни у "бьянконерилар" таркибида тўлиқ машғулот ўтказди.

Кутилишича, Влахович А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган "Удинезе"га қарши ўйин учун "Юве" қайдномасидан жой олади.

Жорий мавсумда Влахович жароҳат олгунига қадар барча турнирларда жами саккизта самарали ҳаракатни амалга оширишга улгурган эди: олтита гол ва иккита голли узатма. Transfermarkt портали 26 ёшли ҳужумчини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Юве" билан шартномаси келаётган ёзнинг ўртасига қадар амал қилади.

Киритилди: 23:30, 11.03.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик