Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Каррагер: "Челси" "ПСЖ"га 2:5 ҳисобида ютқазишга лойиқ эмасди"

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Жейми Каррагер Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «ПСЖ» ва «Челси» ўртасидаги илк учрашув (5:2) натижаси борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ажойиб ўйин бўлди, менимча, бу жорий мавсумда Чемпионлар лигасида кўрган энг яхши ўйинимдир. «Челси» 2:5 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмасди, бироқ бунда уларнинг ўзлари айбдор. Мен «Челси»ни анчадан бери танқид қилиб келаман ва ҳозир мутлақо жиддий айтяпман: улар дарвозабонлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилмагунларича бундан ортиғига эриша олмайдилар. Мен буни доимо таъкидлаб келаман», — деди Каррагер CBS Sportsга берган интервьюсида.

«Челси» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:25, 12.03.2026.
Ўқилди: 991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик