Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Вадим Абрамов: «Айёрлик қилиб ётиб олганимиз йўқ, охиригача футбол ўйнаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Динамо» - «Насаф» (1:1) ўйинидан кейин дастлаб Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Билишимча, Самарқандда 18 йилдан буён мағлуб эта олмаётган жамоа билан учрашдик. Уларни мағлуб этишга жуда яқин эдик, аммо якунда аламли тарзда гол ўтказиб юбордик. Голгача тўғри ҳимояланаётгандик, рақибда айтарли вазият юз бермаганди. Охирида эса қўпол хатоларга йўл қўйдик. Нима ҳам дердим, аламли дуранг. Саволларга ўтинглар, менга ўйинимиз ёқмади.

Маошлар? Бу савол менга эмас. Бу борада силжиш бор, ҳаракат қилишмоқда, тез орада ҳал бўлишини айтишмоқда. Аммо бу жиҳат натижага таъсир қилди, деб ўйламайман. Ғалаба қозонсак бу ҳақда гапириш мумкин эди, ҳозир эса дурангдан кейин худди баҳонадек кўриниши мумкин. Ўйлайманки, раҳбарият буни ҳал қилади.

Ҳисоб 1:0 бўлган пайтда якуний пас ва зарба етишмади. Мавсум бошида кўпчилик ақл билан эмас, кўпроқ иштиёқ эвазига ўйнамоқда. Бу эса ўйинга таъсир кўрсатади.

“Яримҳимоянгиз қандайлигини айтинг, мен сизга жамоангиз қандайлигини айтаман” – бу гап фақат мен томонимдан айтилмаган. Яримҳимоядаги йўқотишлардан кейин мослашиш жараёнига вақт керак. Яримҳимоянинг ўйини ҳали мени ҳам қониқтиргани йўқ. Ўзаро тушуниш учун вақт керак. Қандай майдонда тайёргарлик кўряпмиз, биласизми? Масалан кечадан аввалги кун спорт залда шуғулландик. Буларнинг ҳам таъсири бўлади.

Дембеле жароҳат олгач, алмаштиришни сўради. Шу боис унинг ўрнига Жумабоев марказга ўтиб, Маурони майдонга туширдик. Ҳимояда яна бир ўйинчимиз Санчес ҳам бор. Аммо ҳали адаптация учун унга вақт берамиз.

Ўйин якунида балки айрим футболчиларда чарчоқ сезилгандир. Аммо биз ҳар қандай ҳолатда ҳам футбол ўйнаяпмиз, айёрлик қилиб ётиб олганимиз йўқ, охиригача курашиб, кичик ҳисоб бўлса-да, ҳужумга ўтяпмиз. Кўрамиз», - деди Вадим Карленович матбуот анжуманида.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 23:55, 12.03.2026.
Ўқилди: 1957 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик