Вингер Ламин Ямал жума куни "Барселона" билан машғулотларни қайта тиклади. Бир кун аввал 18 ёшли футболчи ўзини нохуш ҳис қилгани сабабли машғулотларда қатнашмаган эди. Ямал тўлиқ соғайди ва Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинида "кўк-анорранглилар"га ёрдам беришга тайёр.
Якшанба куни, 15 март куни "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади. "Камп Ноу"даги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.
2025/2026 йилги мавсумда Ламин Ямал 37 та ўйинда майдонга тушиб, уларда 20 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.













