Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жеймс "Челси" билан шартномасини узайтирганига муносабат билдирди

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси ва етакчиси Рис Жеймс "кўклар" билан шартномани узайтиргандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Доим энг яхши йилларим шу ерда ўтишини исташимни айтганман ва клуб муваффақиятларини янада ошириш учун бизда барча имкониятлар борлигига чин дилдан ишонаман. Ростини айтсам, бу қийин қарор бўлмади. Ишонаманки, олдинда бизни бундан ҳам ёрқин ғалабалар кутмоқда", — дея Жеймснинг сўзларини келтиради "Челси" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс "Челси" учун шунчаки ўйинчи эмас, у беш ёшидан бери Кобхэмда (клуб академияси). 26 ёшга тўлган "кўклар" тарбияланувчиси, бир неча йил олдинги "Уиган"даги қисқа муддатли ижарани ҳисобга олмаганда, бирор марта Лондон клубини тарк этмаган.

Жорий мавсум доирасида Риснинг ҳисобида "Челси" учун расмий турнирларда 35 та ўйин мавжуд. Ушбу баҳсларда у иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:47, 13.03.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик