"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячиларидан бирини сотишга тайёр. Журналист Маттео Моретто Radio Marcaга берган интервьюсида маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" Алехандро Бальде бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишлари мумкин.
"Бу худди "Реал"даги Камавинга билан боғлиқ вазиятга ўхшайди. Агар яхши таклиф тушса, Бальде жамоани тарк этиши мумкин", — деди Моретто.
Қайд этиш жоизки, нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 22 ёшли Алехандро Бальдени 60 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
"Барселона" ўзининг навбатдаги ўйинини 15 март куни ўз майдонида "Севилья"га қарши ўтказади.













