Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Винисиус Жуниор XXI асрда "Реал"нинг энг ёмон пенальтичисига айланди

Баҳо:
+ | -

Винисиус XXI асрда "Реал" таркибида 10 дан ортиқ пенальти тепган футболчилар орасида энг ёмон кўрсаткичга эга бўлиб турибди.

Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:0) нуқтадан дарвозани ишғол эта олмади. Унинг зарбасини Джанлуиджи Доннарумма қайтарди.

Бу Винисиуснинг "қаймоқранглилар" либосидаги 14-пенальтиси ва 4-хатоси бўлди — аниқлик кўрсаткичи 71,4 фоиз. Сўнгги еттита уринишдан фақат учтаси гол билан якунланган.

2000/01 йилги мавсумдан бери "Реал"нинг етти нафар футболчиси камида ўнтадан пенальти тепган. Энг аниқ зарба берувчи Серхио Рамос бўлиб чиқди — 22 та гол ва битта хато (95,6 фоиз). Кейинги ўринда Криштиану Роналду бормоқда — 13 та хато ва 79 та гол (87,7 фоиз). Карим Бензема кучли учликни якунлаб беради — 5 та хато ва 32 та гол (86,4 фоиз).

Шунингдек, кучли еттиликдан Луиш Фигу (6 та хато / 31 та гол, 83,7 фоиз), Килиан Мбаппе (4 та хато / 19 та гол, 82,6 фоиз) ва Руд ван Нистелрой (4 та хато / 11 та гол, 73,3 фоиз) жой олган.

Киритилди: 23:07, 13.03.2026.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик