Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Барселона" таркибида 20 ёшли футболчи дебют қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Марказий ҳимоячи Альваро Кортес яқин орада "Барселона"нинг асосий жамоасида дебют қилиши мумкин. Barca Universal нашрининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жароҳатлар билан боғлиқ инқироз фонида 20 ёшли футболчига имконият беришга тайёр.

Кортес – чап оёқда ҳаракат қилувчи марказий ҳимоячи ва "Барса" иккинчи жамоасининг сардори ҳисобланади. У жисмоний жиҳатдан бақувват ўйинчи сифатида таърифланади. Якшанба куни Каталония гранди Ла Лига доирасида ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Чемпионлар Лигаси доирасида "Ньюкасл"га қарши ўтказилган ўйинда "Барселона" сафида 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Хави Эспарт дебют қилган эди.

Киритилди: 09:41, 14.03.2026.
Ўқилди: 2623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик