Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Горецканинг молиявий талаблари маълум

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецканинг янги жамоадаги молиявий сўровлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунланганидан сўнг хавбек Германия грандини тарк этади.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 31 ёшли Горецка ўзининг кейинги клубида ҳозирда "Бавария"да олаётган миқдорда, яъни 7 миллион евро маош олмоқчи. Шунингдек, футболчи меҳнат шартномасини имзолагани учун 10 миллион еврогача бонус талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, Горецканинг хизматларига "Арсенал", "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Ньюкасл", "Марсель", "Атлетико", "Интер", "Наполи" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 34 та ўйинда иштирок этди, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:57, 14.03.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик